Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича таклиф (ФҚЖМС)

Асос:
• Ўзбекистон Республикасининг “ Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги 26.05.2015 й. 386-сонли қонуни.
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 15.09.2015 й. 266-сонли қарори.

Суғурта объектлари:
Ташувчининг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги юзага келган чоғдаги мулкий манфаатлари.

Суғурталанадиган қалтисликлар:
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қилиши даврида йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилганлиги учун ташувчининг фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиш факти.

Суғурта суммаси:
11 000,00 АҚШ доллари, шундан:
• 10 000,00 АҚШ доллари – йўловчининг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун;
• 1 000,00 АҚШ доллари – йўловчининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун.

Суғурта тарифи:

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишдаги Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифларининг йиллик базавий ставкаси миқдори (битта йўловчига белгиланган суғурта пули миқдоридан фоизларда)

Суғурта мукофоти:
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти навбатдаги n-йил учун Ташувчи томонидан фойдаланилаётган транспорт воситаларининг ҳар бир тури бўйича ҳисобланган суғурта мукофотларини умумлаштириш орқали ҳисобланади

«ALFA INVEST» МЧЖ СТ қуйидагиларни таъминлайди:

24 соат давомида суғуртага доир барча масалалар бўйича маслаҳатлар бериш
(тел.120-00-70);
Суғурта мажбуриятлари бўйича тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини;
Сифатли суғурта хизматларини;
Суғурта ҳодисалари бўйича мутахассисларнинг тезкор иш олиб боришларини.

Back to Top