Ҳаракатланадиган темир йўл таркибини суғурта қилиш

 

Ҳаракатланадиган темир йўл таркибини суғурта қилиш

Ҳаракатланадиган темир йўл таркибини суғурта қилиш суғурталанувчининг ҳаракатланувчи темир йўл таркибига эгалик қилиш, бошқариш ва фойдаланиши ҳамда учинчи шахсларнинг қонунга зид ҳаракатлари натижасида ҳаракатланадиган таркибларнинг зарарланиши, йўқотилиши ёки умуман тиклаб бўлмаслик қалтисликлари билан боғлиқ бўлган Суғурта қилдирувчининг мулкий манфаатларини таъминлаб беради.

Қуйидагилар суғурта қилинади:

  • ҳаракатланадиган термир йўл таркиби (локомотивлар, электровозлар, тепловозлар ва б.);
  • юк ва йўловчи ташувчи вагонлар;
  • темир йўл инфратузилмасини таъмирлаш, хизмат кўрсатиш ва инспекцияси учун зарур махсус темир йўл техникаси;
  • темир йўл транспорти инфратузилмаси фаолияти ва ташиш ишларини амалга ошириш учун мўлжалланган бошқа ҳаракатланадиган таркиб.

Қуйидаги қалтисликлардан суғурта қилиш мумкин:

  • шикастланишлардан;
  • тўлиқ фактик ёки конструктив нобуд бўлишдан;
  • ҳаракатланадиган таркибни йўқотиш ёки қайтариб (тиклаб) бўлмасликдан.

Суғурта дастурлари:

  • “Ҳаракатланадиган таркиб зарарланишига жавобгарлик билан”

Ҳаракатланадиган таркиб, унинг муҳандислик ускуналари, пардозлари, қурилма ва тизимлари, механизмлари, приборлар ва бошқа жиҳозларига етказилган шикастларни бартараф этиш бўйича кўрилган зарар ва харажатларни қоплаш;

  • “Ҳаракатланадиган таркибнинг тўлиқ нобуд бўлишига жавобгарлик билан”
    Ҳаракатланадиган таркибнинг тўлиқ фактик ёки конструктив нобуд бўлиши натижасида юзага келадиган зарар ва харажатларни қоплаш.

Ҳаракатланадиган таркибнинг тўлиқ ҳақиқий ёки ҳаракатланадиган таркиб айрим қисмларининг конструктив нобуд бўлиши – ҳаракатланадиган таркиб қисмлари, хусусан конструкциянинг муҳим элементлари, машина ва агрегатлар шикастланишининг бундай даражасида тикловчи таъмирлаш ишларини олиб бориш имконияти йўқ ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас;
•          “Ҳаракатланадиган таркибни йўқотилиши ёки қайтариб бўлмасликка жавобгарлик билан”
Ҳаракатланадиган таркибни қайтариб бўлмаслик натижасида юзага келадиган зарар ва харажатларни қоплаш.

Ҳаракатланадиган таркибни қайтариб бўлмаслик – бу ҳаракатланадиган таркибнинг суғурталанган бирлигини 6 ой мобайнида Суғурта қилдирувчи (Наф олувчи) назорати остига қайтарилмаслиги (агар муддат суғурта шартномасида белгиланган бўлмаса), унинг жойи ҳақида бирор-бир хабар бўлмаса ва бундай хабарга эга бўлиш имконияти йўқ бўлса.

Суғурта полиси ушбу қалтисликларни алоҳида ёки исталган комбинацияларда ўз ичига олиши мумкин.

Шунингдек, томонларнинг келишувига биноан, суғурта шартномаси “Барча қалтисликларга жавобгарлик билан” шарти асосида ҳам тузилиши мумкин. Суғурта қилинган темир йўл транспорти воситасининг суғурта шартномаси амал қилган даврда юз берган ва шартнома шартлари ёки алоҳида қоидалар билан истисно этилмаган ҳар қандай ҳодиса туфайли содир бўлган нобуд бўлиши ёки зарарланишига суғурта ҳодисаси дейилади.
Ҳаракатланадиган таркибни суғурта қилганда суғурта суммаси шартнома тузилган санадаги унинг ҳақиқий қийматидан ошиб кетмаслиги керак.
Саволлар юзасидан қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилинг: 120 00 70, 120 00 80 (24 соат).

Back to Top