Бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш

Бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш

Бахтсиз ҳодисалар ва касалликлардан эҳтиёт шарт суғурта қилишда суғурта ҳодисалари – жароҳатлар, ногиронлик ёки Суғурталанган ходимнинг ўлими содир бўлган ҳолатларда пул компенсациясининг тўланиши назарда тутилади.

Суғурта қилинадиган қалтисликлар қаторида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:

Бахтсиз ҳодиса туфайли Суғурталанган шахснинг умумий меҳнат қобилиятининг турғун йўқотилиши;

Жароҳатланиш, ўткир заҳарланиш ва бошқа бахтсиз ҳодисалар туфайли Суғурталанган шахснинг ўлими;

Бахтсиз ҳодиса – тўсатдан, қисқа муддатларда, Суғурталанган шахснинг истак-хоҳишига боғлиқ бўлмаган тарзда ташқаридан инсон организмига таъсир кўрсатадиган ва травматик жароҳат ёки соғлиққа бошқа шикастлар етказадиган ҳодисани англатади.

Травматик жароҳат – транспорт воситасининг (автомобиль, поезд, трамвай ва ҳ.к.) ҳаракатланиши давомида ёки уларнинг ҳалокати оқибатида, турли машина ва механизмлар, шунингдек ҳар турдаги асбоб-ускуналардан фойдаланганда олинган ҳамда бошқа инсонлар ёки тирик жонзодлар томонидан етказилган тан жароҳатлари.
Соғлиққа етказилган бошқа шикастланишлар деганда:

а) куйиш, яшин уриши ёки электр токининг таъсири оқибатидаги тан жароҳатлари;

б) кимёвий моддалардан заҳарланиш ва/ёки заҳарли ёки куйдирадиган моддалар, буғлар ва газлардан нафас олганда ёки уларга тегиб кетганда юз берадиган куйишлар;

в) совуқ олдириш, чўкиш, қуёш уриши, нафас йўлларига ёт жисмларнинг тасодифан тушиб қолиши, билмаган ҳолда заҳарли ўсимликлардан кучли заҳарланиш тушунилади.
Меҳнат қилиш қобилиятини йўқотиш деганда, Суғурталанган шахснинг тиббий ёки ижтимоий кўрсатмалар мавжуд бўлгани ҳолда, меҳнат қобилиятини йўқотиши тушунилади. Суғурта ҳимояси шартнома амал қилган муддатнинг исталган вақтида (суткада 24 соат давомида) ва ходим томонидан ўз хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар учун татбиқ этилади.

Руҳий касалликларга учраган ва психоневрологик диспансерларда рўйхатда турган шахслар суғурта қилинмайдилар.

Суғурта мукофоти суммаси тасдиқланган тарифлар бўйича ва қалтисликлар даражасини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Саволлар юзасидан қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин: 120 00 70, 120 00 80 (24 соат).

Back to Top