Йўлдаги мулк (юк) ни суғурта қилиш

Йўлдаги мулк (юк) ни суғурта қилиш

Юкларни ташиш билан боғлиқ бўлган барча транспорт операциялари моддий йўқотишлар билан бевосита боғлиқдир, улар қаторида:

зарарланиш, нобуд бўлиш, ёки турли ҳодисалар туфайли юкларнинг йўқолишини санаб ўтиш мумкин.

Кутилмаган (ташиш жараёнида) шароитлар туфайли юз берадиган нохушликлардан ўз мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида юк эгаси бизнинг хизматларимиздан фойдаланиши мумкин.

Суғурта қопламасининг нисбатан тўлиқ турларидан бири – бу юкларни ташиш, вақтинчалик сақлаш жойларида (омбор, терминал, кўргазма ва ҳ.к.) ёки ортиш-тушириш вақтидаги зарарланишлар ёки умуман нобуд бўлишдан суғурта қилиш ҳисобланади.

Дунё бўйлаб ташиладиган хилма-хил юклар – юкларни суғурталаш объектлари бўлиб ҳисобланади, шунингдек:

юкларни ташиш учун мўлжалланган тара (масалан, контейнерлар, цистерналар ва б.),

юк ташиш воситаларини (сув ва ҳаво транспорти) суғурталаш,

транспорт бозори иштирокчиларининг касбий жавобгарлигини суғурталаш ҳам мумкин.
Қуйидаги шартлар бўйича йўқолган ва зарарланган мулклар ўрни қоплаб берилади:

“Барча қалтисликлар учун жавобгарлик билан”,

“Шахсий аварияга жавобгарлик билан”,

“Ҳалокатлардан бошқа зарарлар учун жавобгар бўлмаган ҳолда”.
Alfa Invest тезкор жамоаси нафақат бевосита юклар билан боғлиқ зарарлар ўрнини, балки юкларни қутқариш ишлари, кўрилган зарар миқдорини аниқлаш, шунингдек транспорт учун сарфланган харажатлар ҳамда қўшимча  чиқимларни ҳам қоплаб беради.
Юк ташиш билан шуғулланувчи компаниялар учун:

юк ташувчи компаниянинг сервис хизматларини янада кенгайтириш (уларнинг мижозларига суғурта қилиш бўйича хизматлар кўрсатиш),

юк ташувчи томонидан юкларни суғурта қилишда юк эгаси фойдасига суброгация ҳуқуқидан воз кечиш,

шунингдек потенциал мижозлар доирасини кенгайтириш;
суғурта қиймати.
Суғурта қилувчи жавобгарлиги кўламлари (суғурта қиймати ва суғурта суммаси)ни аниқлаб олиш жуда катта аҳамиятга эга, чунки суғурта ҳодисаси рўй берганда тўловлар айнан мана шу суммадан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Шунинг учун ҳам юк қиймати таркибига биз мижознинг хоҳишига биноан юкларни ташиш учун зарур бўлган, барча расмий тасдиқланган харажатларни киритишимиз мумкин:

  • фрахт харажатлари;
  • божхона божи;
  • қуролланган кузатиб борувчилар учун харажатлар;
  • зарур рухсатномалар/сертификатлар ва ҳ.к.ни олиш учун харажатлар.

Саволлар юзасидан қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин: 120 00 70, 120 00 80 (24 соат).

 

Back to Top