Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш

Хавфли ишлаб чиқариш объектида фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш

Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария ҳодисаси юз берганда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотларнинг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ЎзРнинг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги 28.09.2006 й.даги 57-сонли қонунига мувофиқ амалга оширилади.

Хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимларининг ҳаёти, соғлиғи ва муол-мулкига зарар етказилганлик учун иш берувчи меҳнат қонунларига мувофиқ жавобгар ҳисобланади.
Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолатларда бошқа шахсларнинг мулкий манфаатлари суғурта объектлари ҳисобланади. 

Хавфли ишлаб чиқариш объектлари:

1) қуйидаги хавфли моддалар:

  • портлаш-ёнғин хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган моддалар;
  • тасдиқланган стандартларга мувофиқ тирик организмга таъсир қилиш даражасига кўра I, II ва III хавфлилик даражаларига (ўта хавфли, юқори даражада хавфли ва ўртача даражада хавфли) мансуб зарарли моддалар;
  • муайян турдаги ташқи таъсир чоғида иссиқлик ажратган ва газлар ҳосил қилган ҳолда ўз-ўзидан жуда тез тарқаладиган кимёвий ўзгарувчан портловчи моддалар;
  • инсон соғлиғи ва атроф-муҳит учун хавфли концентрацияли моддалар мавжуд бўлган ишлаб чиқариш чиқиндилари фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган;

2) 0,07 мегапаскалдан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан ортиқ ҳароратда ишлайдиган ускуналардан фойдаланиладиган;

3) кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, осма йўллар, фуникулёрлардан (тоғ темир йўлларидан) фойдаланиладиган;

4) қора ва рангли металлар эритмалари ҳамда ушбу эритмалар асосида қотишмалар олинадиган;

5) кончилик ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва бойитиш ишлари, шунингдек ер ости шароитида иш олиб бориладиган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш объектлари.

Суғурта суммаси ишлаб чиқариш объектининг хавфлилик типига боғлиқ ҳолда энг кам ойлик иш ҳақи миқдорига асосланиб ҳисобланади:

Хавфли ишлаб чиқариш объектининг типи Суғурта пулининг энг кам миқдори (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорларида)
Биринчи 250000 (икки юз эллик минг)
Иккинчи 50000 (эллик минг)
Учинчи 10000 (ўн минг)

Хавфлилик типини “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси томонидан берилган лицензия асосида фаолият юритаётган эксперт ташкилоти белгилаб беради.
Диспетчерлик хизматининг телефон рақамлари: тел.120-00-70, 120-00-80 (24 соат).

Back to Top