Қурилиш-монтаж қалтисликларидан мажбурий суғурта қилиш

Қурилиш-монтаж қалтисликларидан мажбурий суғурта қилиш

Қурилиш-монтаж қалтисликлари суғуртаси қурилиш жараёнида иштирок этаётган томонлар (буюртмачи, пудратчи, субпудратчи, лойиҳаловчи ва б.) манфаатларининг ҳимоясини таъминлаб беради.

Қурилиш-монтаж қалтисликларидан суғурталаш полиси қуйидаги ишларнинг бажарилиши билан боғлиқ турли қалтисликларни қоплайди:

Қурилиш, таъмирлаш, бино ва иншоотлар реконструкцияси, монтаж ишлари,  инсталляция, модернизация,йўлга қўйиш-созлаш,турли ускуналарни ишга тушириш.

 Суғурта объектлари:

  • Суғурта қилдирувчи билан тузилган пудратчилик шартномаси ёки битимларга мувофиқ (шартнома объектларида) олиб бориладиган қурилиш, монтаж ва бошқа фаолият объектлари, шунингдек қурилиш материаллари ва конструкциялар, монтаж қилинаётган жиҳозлар ва қурилмалар;
  • Буюртмачи томонидан пудратчи билан тузилган шартномадан ташқари бериладиган материаллар ва асбоб-ускуналар, уларнинг қиймати алоҳида ва қўшимча тарзда полис бўйича умумий суғурта суммасига киритилиш шарти билан;
  • Томонларнинг келишуви билан ва алоҳида суғурта суммалари белгиланган ҳолатларда, шунингдек қурилиш майдонлари жиҳозлари, қурилиш техникаси ва механизмлари, бошқа объектлар ҳам суғурта қилиниши мумкин.

Компаниямиз қуйидаги хатарлар бўйича қалтисликларнинг қопланишини таъминлаб  бериш мажбуриятини олади:

ёнғин,портлаш,яшин уриши,тупроқ ўтириши ва чўкиши,ўпирилиш,сурилма,табиий офатлар (зилзила, бўрон, довул, жала, дўл ва ҳ.к.),
учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари, газ баллонлари, қозонлар ва бошқа техник ва гидротехник жиҳозлар, аппаратлар, машина ва бошқа шунга ўхшаш қурилмаларнинг портлаши, кранлар, кўтарилаётган юклар, блоклар ва қисмларнинг қулаши;

муҳандислик тармоқларининг аварияси,қурилиш ва монтаж ишларини бажаришда эҳтиётсизликлар, хатоликлар,конструкцияларнинг ёки уларнинг қисм ва бўлакларини қулаши, қурилиш майдончасида юз берадиган Суғурта шартлари ёки полисида истисно қилинмаган БАРЧА ҳодисалар.

Шундай қилиб, ALFA INVEST барча мижозлари манфаатларининг аъло даражадаги ҳимоясини таклиф қилади.

Қурилиш-монтаж ишларида учинчи шахслар олдидаги жавобгарликни суғурта қилиш.

Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш турли қалтисликлар билан, шу жумладан, учинчи шахсларнинг соғлиғи, ҳаёти ва/ёки мулкига зарар етказиш хавфи билан ҳам боғлиқ. Қурилиш-монтаж ишларида жавобгарликни суғурта қилиш дастури доирасида ALFA INVEST суғурта ҳодисаси юз берганда учинчи шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаб беришни ўз зиммасига олади.

 Қуйидагилар суғурта объектлари ҳисобланади:

Суғурта қилдирувчининг (ёки суғурта қилинган шахсларнинг) учинчи шахсларнинг  шахсий ёки мулкий манфаатларига етказилган зарар, яъни жисмоний шахсларнинг ўлими, мажруҳлик, меҳнат қобилиятининг йўқотилиши, жисмоний ёки юридик шахсларга тегишли мулкларнинг йўқотилиши ёки шикастланишида ўз ифодасини топган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ мулкий манфаатлари.
Қурилиш пудратчилик шартномасида кўзда тутилган қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш давомида кутилмаган ва тасодифан содир бўлган ҳодисалар оқибатида учинчи шасхларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мулкига зарар етказиш қалтисликлари суғурта қилинади, хусусан:

  • портлаш, ёнғин, яшин уриши, тупроқ ўтириши ёки чўкиши, ўпирилиш, сурилиш ҳодисалари;
  • газ баллонлари, қозонлар ва бошқа техник ва гидротехник ускуналар, аппаратлар, машиналар ва бошқа шунга ўхшаш қурилмаларнинг портлаши;
  • кранлар, кўтарилаётган юклар, блоклар ва қисмларнинг қулаши;
  • муҳандислик тармоқлари аварияси,
  • қурилиш ва монтаж ишларини бажаришда эҳтиётсизликлар, хатоликлар,

суғурта қилинган қурилиш майдонида тўсатдан ва тасодифан юз берган, суғурта қоидалари ва суғурта полисида истисно қилинмаган ҳар қандай ҳодисалар.
Саволлар юзасидан қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилинг: 120 00 70, 120 00 80 (24 соат).

Back to Top