Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса, касб касаллиги ва меҳнатда майиб бўлиш – иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги бўйича суғурта қилинадиган асосий қалтисликлар шулардан иборат.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги бўйича суғурта ҳодисаларига изоҳ бериб ўтамиз:

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса – ходимнинг у меҳнат шартномаси бўйича ўз вазифаларини иш берувчининг ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам бажарилиши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланишига олиб келган ва ходимни бошқа ишга ўтказиш заруриятини келтириб чиқарган, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотишига ёхуд вафотига сабаб бўлган ҳодиса;

Касб касаллиги – ходимнинг унга ишлаб чиқаришнинг зарарли ёки хавфли омили таъсири натижаси бўлган ва унинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёхуд турғун йўқотишига сабаб бўлган ўткир ёки сурункали касаллик;

Меҳнатда майиб бўлиш – ходимнинг касбга оид меҳнат қобилиятини ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида вақтинча ёки турғун йўқотиши.

Қўшимча сифатида, суғурта ҳимояси ходим ўз меҳнат (хизмат) мажбуриятларини бажараётган вақтда содир бўлган ҳодисалар бўйичагина жорий этилишини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Суғурта суммаси Иш берувчи барча ходимларининг бир йиллик иш ҳақи миқдорида белгиланади, бунда:

•   фаолиятини бир йилдан ортиқ амалга ошириб келаётган корхоналар учун – мазкур шартнома тузилган ойдан олдинги 12 ой учун Иш берувчи барча ходимларининг бир йиллик иш ҳақи миқдорида;

•   ўз фаолиятини янгитдан амалга ошираётган корхоналар учун – Иш берувчининг шартнома тузилган ойдан кейин келадиган 12 ой учун Иш берувчи барча ходимларининг бир йиллик иш ҳақи миқдорида;

•  фаолиятини бир йилдан кам бўлган муддатга амалга оширувчи корхоналар учун – Иш берувчи барча ходимларининг Иш берувчининг мазкур фаолияти амалга ошириладиган муддатдаги иш ҳақи миқдорида.

Суғуртанинг бу тури бўйича суғурта тарифи барча иш берувчи ва суғурта қилувчилар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ягона базавий ставкадан ва Иш берувчи томонидан амалга ошириладиган фаолият турларининг хавфлилик даражасига боғлиқ ҳолда белгиланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган суғурта тарифлари коэффициентларидан иборат.

Бунда суғурта мукофоти суғурта пулини суғурта тарифига кўпайтириш орқали ҳисоблаб чиқарилади ва бир йўла тўланади.Бир йилдан кам муддатга суғурта қилинганда мукофот ойлар бўйича суғурта муддатига мутаносиб равишда тўланади.

Иш берувчининг ҳисоб рақамида мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофотини тўлаш учун етарли маблағ бўлмаган тақдирда иш берувчининг ишлаб чиқариш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган зарур эҳтиёжлари учун мўлжалланган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Суғурта товони етказилган зарар миқдорида, бироқ суғурта суммасидан кўп бўлмаган миқдорда, қуйидаги тартибда тўланади:

жабрланувчи меҳнатда майиб бўлгунга қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида белгиланадиган ҳар ойлик тўлов;

марҳумнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридаги, унинг ўзига ва қарамоғида бўлган, лекин етказилган зарарнинг ўрни қопланишига ҳақли бўлмаган, меҳнатга қобилиятли шахсларга тўғри келадиган улуш чегириб ташланган ҳолдаги ҳар ойлик тўлов;

қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда жабрланувчига ёки Наф олувчига бир йўла бериладиган нафақа тўлови.

Саволлар юзасидан қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилинг: 120 00 70, 120 00 80 (24 соат).

Back to Top