Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш

Сиз ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиб, эндигина машина сотиб олдингизми? Сизни қутлаймиз! Энди эса ўз фуқаролик жавобгарлигингизни суғурта қилдириш ҳақида ўйлаш вақти етиб келди. «Alfa Invest» тезкор жамоаси Сизга суғуртанинг ушбу тури бўйича барча ҳужжатларни бехато ва саноқли дақиқаларда расмийлаштиришга ёрдам беради. Фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш объекти (қонунларга мувофиқ) — транспорт воситалари (ТВ) эгаларининг  амалдаги қонунларга мувофиқ, уларнинг транспорт воситаларидан фойдаланиши натижасида учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш бўйича юзага келадиган фуқаролик мажбурияти билан боғлиқ мулкий манфаатларидир.

Суғурта ҳимояси ТВ эгаларининг учинчи шахслар олдида юзага келадиган фуқаролик жавобгарлиги ҳолатлари бўйича жорий этилади.

3000 АҚШ долларига тенг суғурта миқдори (қонунга мувофиқ) суғурта полисида миллий валютада кўрсатилади ва ЎзР Марказий банкининг мажбурий суғурта шартномаси тузилган кундаги курси бўйича белгиланади.

Компаниямиз мутахассислари Сизга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган базавий ставкадан ҳамда транспорт воситаси двигателининг ҳажми ва ҳайдовчининг стажига боғлиқ равишда ўрнатиладиган суғурта тарифлари коэффициентларидан иборат бўлган суғурта тарифи ва суғурта мукофоти миқдорини белгилашда ёрдам берадилар. Шунингдек Сиз суғурта мукофотини сайт калькуляторида ҳисоблашингиз ҳам мумкин.

Суғурта бадаллари суғурталовчи томонидан жабрланувчига (ёки унинг меросхўри ёки ворисига) етказилган зарар миқдорида, бироқ суғурта суммасидан кўп бўлмаган миқдорда тўланади. ЙТҲ содир бўлганда «Alfa Invest» компанияси ҳодиса жойига ўз мутахассисларини сутканинг исталган вақтида етиб боришини, юқори сифатли хизмат ва суғурта ҳодисалари бўйича мутахассисларнинг тезкорлик билан иш олиб боришини таъминлаб беради.

Диспетчерлик хизматининг телефон рақамлари:  120 00 70, 120 00 80 (24 соат).

Back to Top