Умумий мажбурий суғурта

Умумий фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш

Суғурта қилдирувчи ва Наф кўрувчининг учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва/ёки мулкига зарар етказилиши натижасида юзага келадиган мажбуриятлари бўйича жавобгарлик қалтислиги билан боғлиқ бўлган, амалдаги қонунларга зид келмайдиган мулкий манфаатлари Суғурта объектлари ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ равишда, учинчи шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини тўлдириш ва шунга боғлиқ равишда келтирилган зарарларнинг ўрнини қоплаб бериш мажбурияти тўғрисида Суғурта қилдирувчига нисбатан қўйилиши мумкин бўлган талаб, даъво ёки шикоятлар (келгусида – талаблар) билан боғлиқ жавобгарлик қалтисликлари суғурталаш учун қабул қилинади.

Қуйидагилар қоплаб бериладиган зарарлар сифатида кўрилади:
Жабрланувчига етказилган ҳақиқий зиён;
етказилган зарар туфайли Жабрланувчи томонидан сарфланган бошқа харажатлар (масалан, транспорт воситасини йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдан эвакуация қилиш, зарар етказилган транспорт воситасини сақлаш, жароҳатланганларни даволаш муассасаларига етказиш ва ҳ.к.);
жабрланувчига зиён етказилган кунда унинг топиши аниқ бўлган йўқотилган иш ҳақи (даромад), шунингдек унинг соғлиғига зарар етказилиши оқибатида қўшимча сарфланган харажатлар, шу жумладан қўшимча овқатланиш, дори-дармон сотиб олиш, протезлаш, парвариш қилишга четдан одам ёллаш, санатория-курорт давоси, махсус транспорт воситалари сотиб олиш, бошқа касбни ўрганиш учун харажатлар, агар жабрланувчи мана шундай ёрдам ва парваришларга мухтож экани ва буларни бепул олиш учун унинг ҳуқуқлари йўқлиги қатъий белгиланган бўлса.
Суғурта мукофоти суммаси қалтислик даражаси ва тасдиқланган тарифларга мувофиқ белгиланади.
Юзага келган саволлар бўйича қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилинг: 120 00 70, 120 00 80 (24 соат).

Back to Top