Денгиз суғуртаси

Денгиз суғуртаси

Денгиз суғуртаси – бу дарё ва денгиз флоти кемалари билан боғлиқ мулкий манфаатлар суғурта объекти бўлиб чиқадиган суғурта тури.
Денгиз суғуртаси объектлари:
1. Муайян бир қийматга эга бўлган, транспорт воситаси сифатидаги кема.
2. Кемада ташиладиган юк.
3. Кемадан фойдаланиш натижасида атроф-муҳитга ва учинчи шахсларга етказилиши мумкин бўлган зарар учун кема ёки юк ташувчи эгасининг фуқаролик жавобгарлиги.
Денгиз суғуртасининг қуйидаги турлари фарқланади:
1.Денгиз (дарё) каскоси – кема корпуси ва жиҳозларини суғурта қилиш. Денгиз каскоси орқали қопланадиган асосий қалтисликлар:

  • кемаларнинг бир-бирига урилиши;
  • оғир табиий шароитлар;
  • саёзликда туриб қолиш;
  • ёнғин, портлаш, яшин уриши;
  • умумий авария;
  • бошқа хатарлар.

2.Юкларни суғурта қилиш (карго)

— барча хатарлардан

— шахсий авария учун жавобгарлик билан

— шахсий авария учун жавобгарликсиз.

Кема эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш кўпроқ ўзаро суғурталаш клублари орқали, шу ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган шартлар асосида амалга оширилади.

Барча саволлар юзасидан қуйидаги телефонларга қўнғироқ қилинг: + 998 71 120 68 00, + 998 71 120 00 70 (24 соат).

Back to Top