Авиация суғуртаси

Авиация суғуртаси

Авиация суғуртаси:

1.Учиш, бошқариш вақтида ва тўхтаб турганда юз берган ҳодисалар оқибатида ҳаво кемасининг аварияга учраши, нобуд бўлиши (тўлиқ ёки конструктив), бедарак йўқолиши ёки зарарланиши ҳолатлари бўйича ҳаво кемаларини суғурталаш.
2.Ҳаво кемалари эгалари, аэропорт ва ангар эгалари (операторлар), учиш аппаратлари ва бошқа авиация-саноат мажмуаси ва авиация билан боғлиқ тармоқлар маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар жавобгарлигини суғурта қилишни ўз ичига олади.

1-бўлим бўйича суғурта объектлари:

Суғурта қилдирувчига тегишли ҳаво кемасининг , унинг корпуси, қанот ва дум қисмлари билан биргаликда, шасси, ҳаво кемаси ички қисми ёки корпусига ўрнатилган электр, гидравлика тизимлари, навигация ва радиожиҳозларини ҳам қамраб олган ҳолда, шикастланишдан сақлаш билан боғлиқ мулкий манфаатлари.

Суғурта қалтисликлари:

  1. ҳаво кемасининг йўқолиши (одатда ҳаво кемаси ҳақида у учиб кетгандан сўнг 30 кун ва ундан ортиқ муддат мобайнида ҳеч бир хабар бўлмаса бедарак йўқолган деб ҳисобланади ва суғурта товони тўланади);
  2. зарарланган ҳаво кемасини таъмирлаш нархи (суғурта ҳодисаси оқибатида зарар етгани тан олинган тақдирда мувофиқ равишда харажатларни қоплаб беришнинг чегаралари ва шартлари келишиб олинади);
  3. ҳаво кемасининг тўлиқ нобуд бўлишини аниқлаш;
  4. абандон ҳуқуқи (ҳаво кемасини суғурта қилиш тўғрисидаги шартнома шартлари бўйича суғурта қилдирувчи одатда суғурта қилувчининг розилигисиз абандон тўғрисида даъво қила олмайди, яъни суғурта пулини тўлиқ олиш мақсадида суғурталанган мулкка бўлган ўз ҳуқуқларидан суғурталовчи фойдасига воз кеча олмайди). Ҳаво кемаларини ижара, лизинг ва кредитга олиш ҳолатларида томонларнинг – мувофиқ ҳуқуқий муносабатлар (ижара, кредит ва б.) иштирокчиларининг манфаатларини ҳимоя қилувчи қўшимча шартлар суғурта шартномасига киритилади.

Суғурта бадали миқдорига:

  • ҳаво кемасининг техник ҳолати;
  • ушбу турдаги кемаларнинг умуман ва авиакомпания бўйича авиация ҳодисаларига учраши бўйича статистика;
  • экипажнинг малакавий даражаси;
  • ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш шароитлари;
  • учишлар географияси ва интенсивлиги ўз таъсирини кўрсатади.

Суғурта даври:

  • ҳаво кемасидан мунтазам фойдаланиш вақти;
  • бошқа жойга ҳайдаш вақти;
  • масъулият билан сақлаш даври;
  • намойиш учун ва махсус учишлар вақти.

Истисно тариқасида:

  • шовқин, ифлосланиш ва бошқа шу каби хавфлар таъсири;
  • ҳарбий хатарлар ва ўғирлаш хавфи;
  • ядровий портлаш ва радиация хавфи билан боғлиқ қалтисликлар;
  • саналарни белгилашдаги хатоликлар билан боғлиқ қалтисликлар ва ҳ.к.;
  • билвосита тавсифга эга зарарлар, фойданинг йўқотилиши;
  • агрегатларда амалга ошириладиган иш жараёнлари ҳамда меъёрий фойдаланиш оқибатидаги зарарларни санаб ўтиш мумкин.

Агар юқорида санаб ўтилганлар натижасида ҳаво кемаси халокатга учраса ёки ҳаво кемаси агрегатлари ва таркибий қисмлари зарарланса, у ҳолда бундай ҳодисалар суғурта ҳодисалари деб ҳисобланади.

2-бўлим бўйича  суғурта объекти

Суғурта қилдирувчининг ҳаво кемасидан фойдаланиши жараёнида учинчи шахсларнинг соғлиғи ва/ёки мулкига етказилган зарарларнинг ўрнини фуқаролик қонунларида белгилаб берилган тартибда қоплаб бериш мажбурияти билан боғлиқ мулкий манфаатлари ҳисобланади.

Суғурта учун қабул қилинади:

— ҳаво транспорти эгаларининг учинчи шахслар (йўловчилар ва юк эгаларидан ташқари) олдидаги фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги

— ҳаво транспорти эгаларининг йўловчилар олдидаги фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги

— ҳаво транспорти эгаларининг  юк эгалари олдидаги (юк учун) фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги

— ҳаво транспорти эгаларининг юқоридаги бандларнинг исталган комбинацияси бўйича фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги.

Суғурта ҳодисаси

Учинчи шасхлар/йўловчилар/юк эгалари томонидан суғурта қилдирувчига ҳаво кемасидан фойдаланиш оқибатида етказилган жисмоний ва/ёки моддий зарарнинг ўрнини қоплаб бериш тўғрисида даъво қилиш факти.
Саволлар юзасидан қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилинг: 120 00 70, 120 00 80 (24 соат).

Back to Top