ЮРИДИК ШАХСЛАР УЧУН

Юридик суғуртани икки тоифага ажратган ҳолда кўриб чиқиш жоиз. Биринчисида юридик компаниялар томонидан кўрсатиладиган алоҳида турдаги хизматлар тушунилади. Унинг моҳияти шундаки, юридик фирма ёрдам сўраб мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек хусусий тадбиркорларга “абонемент” сотиб олишни таклиф этади. Бундай “абонемент“ муайян муддат (бир йил, олти ой, исталган муддат) давомида ўзига хос юридик ҳамроҳликни назарда тутади, унинг доирасида юридик фирма маслаҳатлар бериш, ҳужжатлар тузиш, судларда манфаатларни ҳимоя қилиш ва бошқа шу каби хизматлар кўрсатиш мажбуриятини олади. Бунда ҳаттоки у ёки бу ҳуқуқшунослик соҳасидаги муайян бир мутахассисни танлаш ҳам мумкин бўлади. Бундай хизмат суғурта хизмати деб шартли номланади, чунки шартнома тузган томонлардан бири унга малакали юридик хизмат кўрсатилишига ишонади ва бу хизматлар муайян марта ва исталган вақтда кўрсатилади. Мувофиқ равишда иккинчи томон, юридик фирма бундай мижозларни қабул қилишга мажбур, сифатсиз кўрсатилган маслаҳатлар эса зарар етказиши аниқ. Мантиқан қарайдиган бўлсак, бу бизнинг тушунчамиз бўйича суғурта эмасдек туюлади. Шунга қарамай, суғуртанинг мазкур институти янги бўлиб, ҳозирги вақтда юридик хизматлар кўрсатувчи қатор фирмалар мана шу лойиҳа доирасида фаолият олиб бормоқда, айниқса фуқаролик ҳуқуқлари, солиқ низолари, ер ва уй-жой қонунчилиги соҳаларида айниқса ривожланмоқда. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, юридик суғурта жиноятчилик ва маъмурий ҳуқуқ соҳаларига алоқадор эмас.Бу юридик суғуртани қўллаш учун ўзига хос институтни талаб этади. Гап шундаки, бундай қонун бузилишларнинг субъектлари бунинг учун махсус ваколатларга эга бўлган давлат органлари, шунингдек ўзига хос иш-фаолияти олиб борувчи ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар ҳисобланади. Гарчи бошқа тарафдан қарайдиган бўлсак, бундай суғурта хизматлари доирасида юридик компания сизга жиноий иш бўйича судда ҳимоя қилиш учун адвокат тавсия этиши мумкин.

Back to Top