«ALFA INVEST» ЁАЖ СТ акционерлари диққатига!

2014й. 27 июнда 16:00 да «ALFA INVEST» ЁАЖ СТ нинг 2013 йил якунлари бўйича навбатдаги умумий йиллик мажлиси бўлиб ўтади. Акционерларнинг 2013 йил якунлари бўйича навбатдаги умумий мажлисида 2014 йил 23 июнда шакллантирилган акционерлар реестрида қайд этилган акционерлар иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Акционерларни рўйхатдан ўтказиш қуйидаги манзил бўйича 27.06.2014 й. соат 15:00 да бошланади: Тошкент ш., Шайхонтоҳур к., 10.
Кун тартиби:
1. Ҳисоб комиссияси ва акционерлар умумий мажлиси регламентини тасдиқлаш;
2. 2013 йил якунлари бўйича Ташкилотнинг Кузатув кенгаши ҳисоботи;
3. 2013 йилдаги фаолият натижалари бўйича Ташкилотнинг Бош директори ҳисоботи;
4. Ташкилотнинг 2013 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича Тафтиш комиссиясининг хулосаси;
5. Ташкилотнинг 2013 йил учун йиллик баланси, ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тасдиқлаш;
6. Ташкилотнинг 2014 йил Бизнес-режасини тасдиқлаш;
7. Ташкилот Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш;
8. Ташкилот Тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш;
9. 2014 йил учун аудиторлик ташкилоти ва аудиторлик хизматлари ҳақининг энг юқори миқдорини белгилаб олиш;
10. Ташкилотнинг ижроия органи билан меҳнат шартномасини чўзиш;
11. «ALFA INVEST» ёпиқ акционерлик жамияти шаклидаги суғурта ташкилотини «ALFA INVEST» масъулияти чекланган жамият шаклидаги суғурта ташкилотига ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этиш ва ўзгартириш тартибини ва шартларини аниқлаб олиш;
12. Ташкилотнинг 2013 йил бўйича соф фойдасини тақсимлаш ва 2013 йил учун дивидендларни тўлаш миқдорларини белгилаб олиш;
Ўзингиз билан паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат ёки амалдаги қонун шартларига мувофиқ тасдиқланган вакилингиз номига ишончнома бўлишини сўраймиз.
Маълумолт учун телефонлар: +998 71 120 00 70, +998 71 120 00 80

Back to Top