Ҳаётингизда суғурта ҳодисаси рўй бердими?

Ҳаётингизда суғурта ҳодисаси рўй бердими?

ТВЭ ФЖМС (ОСГО ВТС) бўйича:

  1. Зудлик билан ҳуқуқни ҳимоя қилиш олганларига хабар бериш
  2. Компаниянинг колл марказига қўнғироқ қилиш: +(998 71) 120 00 70/+(998 71)120 00 80
  3. Суғурталовчига юз берган ҳодиса тўғрисида ёзма мурожаат қилиш ва зарурият бўлса суғурта товонини олиш учун келгуси ҳаракатлар тўғрисида маслаҳатлар олиш.

ИФЖМС (ОСГОР) бўйича:

  1. Юз берган ҳодиса тўғрисида юқори турган ташкилот, меҳнат муҳофазаси ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, шунингдек суғурта қилувчини ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан масхус текширувлар ўтказиш мақсадида зудлик билан хабардор қилиш.
  2. Суғурта қилувчига ЎзР ВМнинг 24.06.2009 й.даги 177-сонли қарорининг 1-иловасига мувофиқ ёзма равишда мурожаат қилиш.Мол-мулк суғуртаси бўйича:
  3. Компаниянинг колл-марказига +(998 71) 120 00 70/+(998 71)120 00 80 рақамлар бўйича телефон қилиб юз берган ҳодиса ҳақида хабар бериш, келгуси ҳаракатлар тўғрисида маълумотлар олиш.
  4. Имкон даражасида суратга олиш, видеога ёзиб олиш йўли билан ҳодиса жойини, ҳолатини, зарарларни қайд қилиш.

Бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш:

  1. Компаниянинг колл-марказига +(998 71) 120 00 70/+(998 71)120 00 80 рақамлар бўйича телефон қилиб юз берган ҳодиса ҳақида хабар бериш, келгуси ҳаракатлар тўғрисида маълумотлар олиш.
  2. Олинган жароҳатларни ташхис қилиш мақсадида тиббиёт муассасаларига мурожаат қилиш.
  3. 30 кун давомида суғурта қилувчига ёзма равишда мрожаат қилиш.

Back to Top