Газ баллони ва газ баллони эгасининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш

Газ баллони ва газ баллони эгасининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш

Мазкур газ баллони эгасининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тури Умумий фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш қоидаларига мувофиқ равишда ишлаб чиқилган.

Газ баллонини суғурта қилиш: суғурта ҳодисаси юз берганда Суғурталовчи йўл-транспорт ҳодисаси юз бериши натижасида газ баллонини шикастланиши ёки буткул йўқ бўлиши оқибатидаги моддий зарарни Суғурта қилдирувчига суғурта суммаси миқдорида нақд пулсиз қоплаб беради.

Газ баллони эгасининг учинчи шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш: Суғурталовчи йўл транспорти ҳодисаси юз бериши, шунингдек, ГТС (газ тўлдириш станцияси)да газ заправка қилиш чоғидаги портлаш оқибатида учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва/ёки мол-мулкига етказилган зарарни қоплаб бериш мажбуриятлари юзага келган ва етказилган зарарни тўлаб бериш юзасидан Суғурта қилдирувчига мулкий даъволар қилинган тақдирда, Суғурта қилдирувчининг жавобгарлик доирасида ва/ёки суғурта пули миқдорида нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан учинчи шахсларга етказилган зиён (зарар)ни қоплаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади
Зиён (зарар) етказилганлик факти ва унинг миқдорлари ва учинчи шахсга етказилган зиён (зарар)ни тўлаб бериш тўғрисидаги суднинг тегишли қарори (ҳукм, хулоса ва ҳ.к.) билан учинчи шахс томонидан Суғурта қилдирувчига йўналтирилган мулкий даъво билан тасдиқланган бўлиши керак.

Газ баллонини суғурта қилиш бўйича жавобгарлик лимити – 1 000 000 сўм
Газ баллони эгасининг учинчи шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича жавобгарлик лимити – 500 000 сўм.
Мазкур суғурта тури бўйича умумий жавобгарлик лимити – 1 500 000 сўм
Суғурта мукофоти – 20 000 сўм.

Мазкур суғурта тури бўйича маслаҳатларни қуйидаги телефон рақами орқали олишингиз мумкин: +998 71 120 00 70

Back to Top