МОЛ-МУЛК СУҒУРТАСИ

Мол-мулк суғуртаси

Қуйидагилар «Alfa Invest» СТ томонидан таклиф этилаётган ушбу турдаги суғурта хизмати объектлари бўлиши мумкин:

• Бинолар, иншоотлар, жиҳозлар;
• Қурилишлар, иморатлар, тугалланмаган қурилиш объектлари;
• Инвентарь, технологик ускуналар ;
• Хонадонлар, хусусий уйлар ва уларни пардозлаш қисмлари;
• Моддий-товар бойликлари, товар захиралари;
• Қуйма қимматбаҳо металлар ёки гардишсиз қимматбаҳо тошлар;
• Ҳужжатлар, режалар, бухгалтерия журналлари, картотекалар, чизмалар, перфокарталар, магнит ленталар ва бошқа маълумот сақловчилар;
• Ппортловчи моддалар;
• Барча турдаги қимматли қоғозлар, чек ва жамғарма дафтарчалари, миллий ва чет эл валютасидаги пуллар;
• Намуналар, кўргазмали қўлланмалар, макетлар, кўргазма нусхалари.
Бу суғурта тури бўйича суғурта мукофоти қуйидаги сабаблар туфайли тўлиқ ёки қисман шикастланишда, нобуд бўлишда тўланади:
Табиий офатлар – ёнғин, зилзила, довул, яшин уриши, сув тошқини, сел, кўчки, ўпирилиш, сурилма, ер ости сувларининг таъсири, жала, ядро энергияси таъсири, тутун, кучли қор бўронлари ёки аёзли совуқлар, дўл уриши ва бошқа хатар турлари;
Бузилишлар – материаллар ва қуйма нуқсонлар, лойиҳадаги хатоликлар, ишлаб чиқариш браки (нуқсони) ёки сифатсиз монтаж, нотўғри фойдаланиш, тажрибанинг етарли эмаслиги, эътиборсизлик, марказдан қочирма куч натижасида ёрилиш, қисқа туташув, ток таъсирида ёхуд таъмирлаш ёки алмаштиришни талаб қилувчи бошқа сабаблар туфайли (қуйида қайд этилганлар бундан мустасно);
Авариялар – сув таъминоти, иситиш, канализация ёки автоматик ўт ўчириш тизимларида авария.
Шунингдек, бузғунчилик билан ўғирлик қилиш, босқинчилик ва йўлтўсарлик, Суғурта қилдирувчига (наф кўрувчи) тегишли бўлмаган транспорт воситаларига урилиш, учар аппаратларнинг қулаши, учинчи шахсларнинг қонунга зид ҳаракатлари, лойиҳалаш ва тайёрлашдаги хатоликлар, дераза ойналари, тошойналар, витриналарнинг синиши, террористик ҳужум, учинчи шахсларнинг атайин қилинган ноқонуний ҳаракатлари ҳам суғурта ҳодисалари сифатида қайд этилади.
Суғурта мукофоти миқдори қалтисликлар даражасини эътиборга олган ҳолда ва тасдиқланган тарифлар бўйича белгиланади.
Шартнома тузиш учун қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилинг: 120 00 70 120 00 80 (24 соат)

Back to Top