ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР УЧУН

Барчамизга маълумки, суғурта қилувчи ролини суғурта компанияси бажаради, суғурта қилдирувчи эса юридик шахс – фирма, компания, корхона бўлиши билан бир қаторда жисмоний шахс – яъни муайян бир инсон бўлиши ҳам мумкин. Жисмоний шахсларни суғурта қилиш деганда, суғурта хизматларининг жуда кенг қамрови тушунилади, яъни у инсон ҳаёт-фаолиятининг деярли барча жабҳаларига тааллуқлидир ва бу хизматларни бугунги кунда минглаб ташкилотлар амалга оширмоқдалар, бунинг учун улар лицензияга эга бўлса, албатта. Жисмоний шахслар суғурта фондларини шакллантириш ва тақсимлаш кучига эга бўлган давлат, акционерлик ёки бошқа суғурта ташкилотлари томонидан суғурта қилинади. Жисмоний шахсларни суғурталаш бугунги кунда жуда кўп ва турли-туман жиҳатлар бўйича амалга оширилмоқда. Бу шахсий суғуртанинг барчага маълум турларидан бошлаб жуда тор йўналишга эга бўлган, масалан: сайёҳлар учун мўлжалланган суғуртанинг ҳар хил турлари, янги турмуш қурганлар, болалар суғуртаси, никоҳнинг бузилишидан суғурта қилиш, энцефалит қўзғатувчи кана чақишидан суғурта қилиш ва б.дан иборат бўлиши мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, бугунги кунда мамлакатимизда суғурта қилиш одати ва маданияти тараққий этмоқда. Жисмоний шахсларни суғурта қилиш суғурта хизматлари бозорининг динамик тарзда ривожланиб бораётган ва жуда ҳам истиқболли бўғинларидан бири ҳисобланади.

Back to Top