Ихтиёрий тиббий суғурта

Ихтиёрий тиббий суғурта

Ихтиёрий тиббий суғурта (ИТС) бугунги кунда компаниянинг ижтимоий ҳаёти ва корпоратив маданиятининг муҳим қисми бўлиб ҳисобланади. Ходимлар учун ИТС рағбатлантириш ва бошқаришнинг самарали воситаси бўлиб хизмат қилади.

«Alfa Invest» тезкор жамоаси ўзи мижозларига Ихтиёрий тиббий суғурта полисини тавсия этади. Ушбу полис ходимларингизга бир йил давомида (суғурта даврида) Ўзбекистоннинг энг яхши тиббий муассасаларида ўз вақтида юқори сифатли бепул тиббий ёрдам олиш учун имконият яратиб беради. Биз ходимларингиз даволанишларини аъло даражада ташкиллаштириб берамиз: энг юқори сифатли тиббий хизматлар мажмуи кўрсатилишини кузатиб бориш, айни вақтда, мамлакатимизнинг энг зўр даволаш-профилактика муассасалари томонидан кўрсатиладиган у ёки бу маслаҳатлар бериш, даволаш ва диагностика қилиш тадбирларининг асослилигини назорат қилиб борган ҳолда, вақтнинг бехуда кетишига йўл қўймаймиз.

«Alfa Invest» Мижозларнинг даволаниши учун клиникаларда ҳар жиҳатдан қулай шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилади, Сиз танлаган Тиббий суғурта дастурига мувофиқ ҳолда зарур текширувлар, даволаш муолажалари ва мутахассисларнинг маслаҳатлари учун тўловлар ҳамда тайинланган дори воситалари нархлари тўловларини таъминлаб беради.

Кўрсатиладиган тиббий ёрдам ҳажми Сиз танлаган Тиббий суғурта дастурига боғлиқ бўлади.

Энг тўлиқ тиббий дастур стоматология ва дори воситалари таъминотини ҳам ўз ичига олган амбулатория-поликлиника ёрдамини, зарур бўлганда – шифокорни уйга чақириш, шошилинч ва реанимация ёрдами бригадаси хизматларини, шунингдек стационар давони ҳам қамраб олади.
Тақдим этиладиган хизматлар қиймати Тиббий суғурта дастури ва суғурталанган шахслар сонига боғлиқ. Сизнинг хоҳишингиз бўйича биз тиббий хизмат дастурларини янада тўлдиришимиз мумкин.
Сутка давомида тиббий, техник, юридик хизматлар кўрсатувчи ва махсус мувофиқлаштирувчи марказ – «Global Assist» МЧЖ  билан ҳамкорлик қилишимиз туфайли мижозларимизга халқаро даражада хизмат кўрсатиш имкониятига муваффақ бўлдик.
Фақат «Global Assist» Call-марказининг Полисда кўрсатилган телефон рақамларига қўнғироқ қилсангиз кифоя, Сизга исталган вақтда тиббий ёрдам кўрсатилади. Диспетчерлик маркази ҳафтада 7 кун, суткада 24 соат ишлайди.

Унутманг! Жуда кўп толиблар, айниқса муҳим мутахассислар учун, тиббий суғурта иш жойини танлашда энг муҳим омиллардан бири бўлиб ҳисобланади.

Диспетчерлик хизмати телефонлари: 120 00 70, 120 00 80 (24 соат).

Back to Top