АВТОСУҒУРТА

ЕР УСТИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ СУҒУРТА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАР:

Суғурта объектлари:

1. а) маҳаллий ва хорижда ишлаб чиқарилган транспорт воситаси;
б) транспорт воситасига ўрнатилган қўшимча ускуна.

2. Суғурталанувчининг ўз транспорт воситаси билан учинчи шахсларга етказган тан жароҳати ва/ёки моддий зарарлар натижасида юзага келган мажбуриятлари бўйича учинчи шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлиги.

3. Суғурта қилинган транспорт воситаси ҳайдовчиси/йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи, модомики уларнинг ҳаёти ва соғлиғига йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) оқибатида зарар етказилиши мумкин.

Суғурта қилинадиган қалтисликлар:

1-бўлим.
а) автотранспорт воситасининг бузилиши, буткул яроқсиз ҳолатга келиши ёки йўқолиши, қуйидагилар натижасида транспорт воситаси бузилиши, йўқолиши ёки қайта тиклаб бўлмайдиган даражага келиши мумкин:
— авария, портлаш, ёнғин, ер чўкиши натижасида йўл қопламаси остига тушиб кетиш;
— яшин уриши, бўрон, тўфон, довул, жала, дўл, қор бўрони, зилзила, сел, кўчки, сурилма, тошқин, сув босиши ва бошқа табиий офатлар;
— учинчи шахсларнинг қонунга хилоф ҳаракатлари.

б) транспорт воситасининг ўғирланиши, турли ҳаракатлар – олиб қочиш, босқинчилик, йўлтўсарлик натижасида юз берган ўғирлик.
в) предметлар зарбаси

2-бўлим.
Суғурталанувчининг учинчи шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш “Фуқаролик жавобгарлиги” қалтислигининг қопланишини таъминлаб беради.
“Фуқаролик жавобгарлиги” қалтислиги – Суғурта қилдирувчининг транспорт воситаси эгаси сифатида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва/ёки мулкига транспорт воситаси билан зарар етказган ҳолатлардаги фуқаролик жавобгарлигини суғурталашдан иборат.

3-бўлим.
“Бахтсиз ҳодиса” қалтисликларидан ҳайдовчи/йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурта қилиш.
“Бахтсиз ҳодиса” қалтисликлари – транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчиларини бахтсиз ҳодиса туфайли Суғурталанган шахс умумий меҳнат қобилиятини турғун ёки вақтинчалик тўлиқ йўқотиши ёки Суғурталанган шахс вафот этиши ҳолатларидан эҳтиёт шарт суғурталаш.

Суғурта суммаси ва суғурта қиймати
Суғурта суммаси — бу Шартнома тузилган ва суғурта ҳодисаси содир бўлганда зарар ўрнини қоплаш мақсадида «ALFA INVEST” томонидан тўланадиган сумма бўлиб, томонларнинг келишуви асосида белгиланади ва суғурта шартномасида қайд этилади. Бунда унинг миқдори транспорт воситасининг шартнома тузилган кундаги ҳақиқий қийматидан ошиб кетмаслиги керак.
Транспорт воситасининг суғурта қиймати қуйидагиларга асосланиб ўрнатилади:
• транспорт воситасининг айнан шундай марка ва моделининг ишлаб чиқарувчи завод томонидан белгиланган баҳоси, транспорт воситасининг суғурта
Шартномаси тузилган кунгача бўлган эскирганлик қийматига (фоизлардаги) камайтирилади
• савдо ташкилоти томонидан берилган ҳисоб-китоб маълумотномаси ёки транспорт воситасини сотиб олиш-сотиш тўғрисидаги шартнома;
• транспорт воситасининг бетараф нарх қўювчи томонидан баҳоланган аниқ қиймати.
Суғурта суммаси ва суғурта қиймати сўмларда ёки чет эл валютасида белгиланиши мумкин.
Суғурта тўловлари суғурта ҳодисаси содир бўлган ҳолларда суғурталанувчи томонидан суғурта ҳодисаси юз бергани тўғрисида ва етказилган зарарнинг миқдорини тасдиқловчи барча зарур ҳужжатлар топширилгандан сўнг 7 иш кунигача бўлган муддатда тўланади.
ТВнинг салони синган шиша парчалари билан шикастланганда, фара, фонарларга зарар етганда ваколатли идоралардан ҳужжатлар тақдим қилиш талаб этилмайди. ТВ кузови деталларига аҳамиятсиз зарарлар етказилганда, яъни зарарнинг умумий миқдори суғурта суммасининг 5%дан ошмаган тақдирда ALFA INVEST ваколатли органлардан (ЙҲХДХ ёки ИИБ) тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаса-да, суғурта тўловини тўлаш ҳуқуқига эга.
Сизнинг хоҳишингизга биноан суғурта тўлови:
— Транспорт воситасини Сиз танлаган энг яхши техник хизмат кўрсатиш марказларида таъмирлаб бериш тартибида ҳам амалга оширилиши мумкин.

«ALFA INVEST» томонидан қуйидагилар йўлга қўйилган:

• Суткалик диспетчерлик хизмати;
• Суғурта ҳодисалари бўйича компания мутахассисларининг тезкор ҳаракати;
• ЙТҲ жойидан эвакуация қилиш харажатларининг қоплаб берилиши;
• Мустақил эксперт ташкилоти томонидан зарарнинг ҳақиқий миқдорини аниқлаш;
• автомобилни ихтисослашган сервис марказида таъмирлаш (100% кафолат билан);
• автотранспорт воситасини ишлаб чиқарувчи мамлакатдан келтирилган асл эҳтиёт қисмларидан фойдаланиш;
• Сутка давомидаги диспетчерлик хизмати (телефонлар:120 00 70 120 00 80) (24 соат).

Back to Top